23:01 | 13.11.22

                       

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси шаҳар марказидаги теракт юзасидан маълумот берди

Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга, жабрланган инсонлар сони эса 81 га етган

Истанбулдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Хабарда келтирилишича, портлаш содир бўлган ҳудуд атрофи маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўраб олинган. Прокуратура террористик акт сифатида суриштирув олиб бормоқда.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Истанбул ҳокимияти қошида тузилган штаб билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

«Ҳозирга қадар ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги ҳақида маълумот йўқ», – дейилади хабарда.

Аввалроқ, Истанбул марказида содир бўлган портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб, 11 нафар инсон жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: