8:33 | 08.09.24

                       

«Ўзметкомбинат» ишчиси баландликдан йиқилиб тушди

Баландликдан йиқилиб тушан «Ўзметкомбинат» ишчисига етти ойдан сўнг компенсация тўлаб берилди.

«Ўзметкомбинат» ишчисига 70 млн сўмга яқин нафақа пули ундириб берилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, корхона электр пайвандчиси Ҳ.Умаров 2024 йил 12 февраль куни меҳнат вазифасини бажараётганда баландликдан йиқилиб, тан жароҳати олган. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси кўмаги билан унга меҳнат лаёқати маълум муддатга йўқотилгани юзасидан тўланиши лозим бўлган 69,3 миллион сўм нафақа пули суғурта компаниясидан ундириб берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: