9:01 | 30.08.24
Паралимпия. Таэквондочи Зиёдахон Исоқова кумуш медални қўлга киритди.
Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия баҳсларида пара таэквондо баҳслари бўлиб ўтди.
Аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Зиёдахон Исоқова финалда перулик Леонор Анжелика Эспиноза Каррансага қарши даянга чиқди.
Муросасиз кечган баҳсда 10:4 ҳисобида Зиёдахон имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медални қўлга киритди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: