9:30 | 31.08.24
Паралимпия. Ўзбекистон ҳисобига яна икки медаль қўшилди. Улардан бири — олтин.
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Эркаклар ўртасида F37 классида ядро улоқтириш дастурида финал баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Ушбу йўналишда олтин ва бронза медалларни икки нафар ўзбекистонлик спортчи — Қудратуллахон Маъруфхўжаев ҳамда Толиббой Йўлдошев қўлга киритди.
Қудратуллахон Маъруфхўжаев 16.37 метр натижа билан чемпионликни тантана қилган бўлса, 15.24 метр натижа қайд этган Толиббой Йўлдошев бронза медалга сазовор бўлди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: