18:01 | 18.08.21

                       

Перуда ташқи ишлар вазири 19 кунда лавозимидан истеъфога чиқди

Бунга унинг террористлар ҳақидаги гаплари сабаб бўлган

Перу ташқи ишлар вазири Эктор Бехар терроризм ҳақидаги бир нечта баёноти сабабли истеъфога чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Перу матбуоти хабарига кўра, вазирнинг баёнотлари Конгресс ва мамлакат қуролли кучлари сафида норозиликни келтириб чиқарган. Бехар 19 кун олдин Перу ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган.

«Бугун жаноб Эктор Бехар Президент Педро Кастилога ташқи ишлар вазири лавозимидан қайтарилмас истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини топширди», дейилади президент маъмурияти матбуот хизматининг хабарида. Бехарнинг истеъфосини, шунингдек, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги жойлашган Лима шаҳридаги Торре Таглиер саройида йиғилган бир гуруҳ фуқаролар ҳам талаб қилган.

Аввалроқ Қозоғистонда карантин қоидаларидан бирини бузган амалдор ишдан бўшатилганди. Шунингдек, Швеция ташқи ишлар вазири давлат сирларини рус пранкерларига ошкор қилишда айбланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: