15:40 | 14.11.21

                       

Қаддафийнинг ўғли Ливия президентлигига номзодини кўрсатади — видео

Президентлик сайлови 24 декабрда бўлиб ўтиши режалаштирилган

Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Саиф ал-Ислом мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзод сифатида иштирок этиш учун ариза берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, Саиф ал-Ислом мамлакат жанубида жойлашган Себҳа шаҳридаги ҳудудий сайлов комиссиясига президентлик сайловида номзод сифатида иштирок этиш учун ариза топширган. Ливия ижтимоий тармоқларида унинг Себҳа сайлов комиссиясида президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этаётгани тасвирлари эълон қилинган. Жараён давомида Ливия собиқ раҳбарининг ўғлига унинг адвокати Холид аз-Зайдий ҳамроҳлик қилган.

Ливия сиёсий мулоқот форуми қарорига кўра, мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари 24 декабрь куни бўлиб ўтади. Сайловни амалга ошириш учун қонунчилик базаси тайёрланиши яъни давлат раҳбари ва депутатлар сайлови тўғрисидаги янги қонун керак бўлади. Парламент уларни мос равишда сентябрь ва октябрь ойларида қабул қилган.

Бироқ Ливия Давлат кенгаши парламент сайловлари тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши конституциявий декларацияга киритилган Ливия сиёсий келишувига зид эканини билдирган. Давлат кенгаши президентлик сайлови ҳақидаги қонунга рози бўлмаган. Бунга Ливия миллий армияси қўмондони лавозимидан вақтинча истеъфога чиққан фельдмаршал Халифа Ҳафтар номзоди кўрсатилишига йўл очадиган ҳарбийликка номзод бўлиш ҳуқуқини берувчи мақола тўсиқ бўлган. Шу сабабли аввалроқ президентлик сайловини 2023 йилга кўчириш илгари сурилганди.

Аввалроқ Муаммар Қаддафийнинг шахсий котиби қамоқдан озод қилингани ва унинг ўғли Ливия президенти бўлмоқчилигига ишора қилгани ҳақида хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: