14:36 | 04.09.24

                       

Қашқадарёда 2 синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйиш талаб қилинди

Қашқадарёда Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйишни талаб қилди (видео).

Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 14-мактабда Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйишни талаб қилгани ҳақида видео тарқалди.

«Янги ўқув йили билан ҳаммангизни табриклайман, ўқишингизга омад. Биз Нишон туман солиқ инспекциясидан келяпмиз. Сизларга эслатма бу. Ҳаммангиз ота-онангизга олиб борасиз. Яшаб турган жойингизнинг мол мулк ва ер солиқларини солиқ инспекциясига бориб, ёки телефонда солиқ иловасидан тўлашлари керак. Шуни илтимос қиласизлар. Уй кимнинг номида бўлса, бориб, ҳисоблаб тўлайди», дейди ходим.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: