17:57 | 02.09.24

                       

Россияда 14 нафар ўзбекистонлик бола қаровсиз қолиб кетди

Россияда 14 нафар ўзбекистонлик бола қаровсиз қолиб кетди. Болаларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди.

Хориждан навбатдаги қаровсиз қолган болалар гуруҳи олиб келинди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 1 сентябрда 14 нафар хорижда ота-она қарамоғисиз қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик болалар Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди. Мазкур гуруҳдаги болалар Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Ички ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари масъул ходимларининг хизмат сафарлари доирасида Россиядан Тошкентга олиб келинди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида қайтариб олиб келинган болалар ота-онаси ва ўз яқинларининг қарамоғига қайтарилади. Уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий хизматлар, жумладан, болаларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзоларига психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб бориш белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: