17:44 | 29.08.24

                       

Россияда 29 ёшли ўзбекистонлик эркак вафот этди

Россияда 29 ёшли ўзбекистонлик эркак тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди.

Россияда 28 август куни қудуқ қазиш вақтида Ўзбекистон фуқароси тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди.

Ҳодиса Ленинград вилоятининг Лодейнополский туманида содир бўлган. Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтган 29 ёшли ўзбекистонлик Пиркиничи боғдорчилик ҳудудидаги ер участкасида қудуқ қазаётган бўлган. Шу вақтда уни тупроқ босиб қолган. Кейинроқ унинг жасади тупроқ остидан чиқариб олинган.

Ҳозирда Тергов қўмитаси ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: