9:27 | 08.09.24

                       

Россияда ўзбекистонлик йигит 6 ёшли қизчани зўрлади

⚡️Россияда ўзбекистонлик йигит 6 ёшли қизчани зўрлаб, машинасида уриб кетди.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманида олти ёшли қизни уриб юборган ўзбекистонлик ҳайдовчига нисбатан жинсий зўравонлик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ишни Тергов қўмитаси очган. Воқеа 30 август куни қиз онаси билан Криленко кўчасидаги ҳовлида сайр қилаётганида содир бўлган. Велосипедда кетаётган қизни Volkswagen Polo машинасини бошқараётган 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси уриб юборган. Кейинчалик, ижтимоий тармоқларда бошқа гувоҳлар билан бирга жабрланувчининг ёнида ўтирган ва унинг яланг оёқларига тегинаётган эркак тасвирланган видео пайдо бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи 2 сентябрь куни Россияни тарк этган.

Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин унга нисбатан жиноий иш қўзғатишни буюрган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: