16:49 | 05.07.24

                       

Самарқандда Nexia 7 ёшли болани уриб, учириб юборди

Самарқандда Nexia 7 ёшли болани уриб, учириб юборди. Бола касалхонада вафот этган (видео).

Самарқанда Nexia 2017 йилда туғилган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 3 июль куни соат 18:00 ларда, Самарқанд тумани, «Жўйи сой» МФЙ ҳудудидан ўтган Уста Умар Жўрақулов кўчасида, ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомобилини шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўнг томондан чап томонга югуриб ўтаётган, 2017 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Пиёда зудлик билан Самарқанд шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан пиёда бевақт ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан йўлларда транспорт воситасини тезлигини меъёридан оширмасдан бошқаришларини, ота оналардан вояга етмаган ёш болаларига эътиборли бўлишларини ва йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: