12:51 | 21.09.21
Абдулазиз Комилов шу муносабат билан элчини қабул қилди
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 21 сентябрь куни миссиясини якунлаётган Саудия Арабистони элчиси Ҳишам ас-Сувайлимни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашган. Учрашув давомида элчининг 2017–2021 йиллардаги самарали фаолияти қайд этилган.
Таъкидланишича, ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб, мустаҳкамланиб борган. Шунингдек, элчи мамлакатдаги дипломатик фаолиятини амалий қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирган.
Аввалроқ Абдулазиз Комилов миссиясини якунлаган Швеция элчиси Ингрид Терсманни қабул қилгани маълум қилинганди. Шунингдек, вазир Германия элчиси билан учрашгани ва Италия ташқи ишлар вазири билан кўришгани хабар қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: