13:29 | 06.03.21
У ўзини Сергели туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси сифатида таништирган
Тошкент шаҳри Сергели туманида имтиёзли нархларда турар-жой хонадони олиб бермоқчи бўлган шахс фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Г. фуқаро Н.Н.га ўзини Сергели туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси сифатида таништирган. У юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали тумандаги кам таъминланганлар учун қурилган кўп қаватли уйлардан 3 та хонадонни имтиёзли нархларда олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 9000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: Нукусда қурилаётган кўп қаватли турар жой биносининг деворлари бузиб ташланди
Аввалроқ Ўзбекистоннинг тез-тез зилзила содир бўладиган ҳудудларида биноларнинг электрон техник паспорти шакллантирилиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: