15:47 | 08.02.24

                       

Шаҳвоний шилқимлик учун қандай жазо қўлланилиши айтилди

Ўзбекистонда бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта шаҳвоний шилқимлик қилганлар 5 суткагача қамалади. Ëки суд қарорига кўра, жаримага тортилиши мумкин.

Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинишича, шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

  • БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (680 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима;
  • 5 суткагача муддатга маъмурий қамоққа.

«Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда иш жойида ҳамкасбига шилқимлик қилган телеканал ходими 3 суткагақамалгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: