11:56 | 08.02.24

                       

Тошкентда иш жойида ҳамкасбига шилқимлик қилган телеканал ходими 3 суткага қамалди

Тошкентдаги давлат телеканалларидан бирида ҳамкасбини иш жойига чақириб, унга шилқимлик қилган бош муҳаррир ўринбосари 3 суткага қамалди. Судланувчи аёлни бурчакка тақаб, ўпмоқчи бўлган. Шунингдек, у ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини айтиб ўтган.

Тошкент вилоятидаги давлат телеканалларидан бирида иш жойида ҳамкасбига шилқимлик қилган ош муҳаррир ўринбосарига 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум бўлишича, 27 январь куни бош муҳаррир ўринбосари Х.Ш. ҳамкасбини иш жойи яъни«Нурафшон» ТВга алдаб чақириб, унга шилқимлик қилган. Жабрланувчи ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўраб, тегишли органгна мурожаат қилган.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида 6 февраль куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш)га оид суд иши кўриб чиқилди.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, қилмишининг оқибатларини тушуниб етганлигини, келгусида бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатув берди

Суд айбланувчини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 (1) моддасининг 1 қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди ва унга нисбатан уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: