8:08 | 02.06.22

                       

Швеция парламенти нефть, кўмир ва газ қазиб олишни тақиқлади

Бу моддаларни қазиб олиш атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши айтилган

Швеция парламенти ҳукумат томонидан таклиф этилган кўмир, нефть ва табиий газ қазиб олишни тақиқлашни маъқуллади. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «AP»

Мамлакат парламенти одамлар ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган моддаларни қазиб олиш бўйича янги қоидаларни тасдиқлаган. «Таклиф тош, нефть, кўмир ва табиий газ қазиб олишни тақиқлашни назарда тутади. Рухсатномалар энди берилмайди» дейилади хабарда.

Экология кодекси ва «Ер қаъри тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришлар 2022 йил 1 июлдан кучга киради. Швеция 1990 йилдан бери атмосферага зарарли чиқиндилар миқдорини камайтирмоқда. Мамлакат нефтдан кўра биоёқилғини афзал кўради. Бундан ташқари, Швецияда деярли чиқиндининг 100 фоизи қайта ишланади.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Россия нефтининг 75 фоизига эмбарго жорий қилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Европага Россия нефть ва газидан воз кечиш қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: