18:47 | 09.01.24

                       

Сирдарёда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Фирибгар кейинчалик ўқишни «перевод» қилиб беришини ҳам айтган.

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ўқишга киритиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Келтирилишича, фуқаро И.И. икки киши — С.М. ва О.Р.нинг ишончига кириб, уларни 4000 АҚШ доллари эвазига Қозоғистондаги олий ўқув юртларидан бирига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги университетлардан бирига кўчириб беришини айтган. У 3900 АҚШ доллари ва 1,2 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Навоий ва Фарғона вилоятида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: