15:06 | 13.11.23 651

Таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар қўлга тушди

Улар пора олаётган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланган.

Навоий ва Фарғона вилоятида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Фото: Прокуратура департаменти матбуот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Натижада фуқаролар Ғ.А. ва М.П. фуқаро А.Х.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Олий таълим муассасасида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериб, кейинчалик Қашқадарё вилоятидаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.В. ва бошқалар фуқаро М.О.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Марғилон шаҳридаги 1-сонли тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланганди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1246
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 551
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 825
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 864
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1530
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 717