16:18 | 25.09.23 656

Таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми учун 1 300 АҚШ доллари ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалига эса 700 АҚШ доллари талаб қилинган.

Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.Х. ва М.Р. фуқаро Г.Ғ.ни Қарши шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Фарғона вилояти Қува туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ў. фуқаро М.А.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалига кўчириб бериши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари қўзғатилди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1009
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 887
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 544
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 457
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1158
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 948