19:30 | 15.01.24

                       

Сирдарёда мактаб болалари бошқарувидаги машина каналга тушиб кетди

Беш боладан фақат уч нафари тирик қолгани айтилмоқда. ИИБ расмий маълумот берди.

Сирдарё вилоятида ичида мактаб болалари бўлган Gentra автомашинаси каналга тушиб кетди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

ИББнинг дастлабки маълумотларига кўра, шу йилнинг 14 январ куни ҳайдовчи машинани вилоятнинг Гулистон тумани «Иноқлик» маҳалласи ҳудудидан ўтган «Ўнг тармоқ» каналининг ўнг томонида жойлашган маҳаллий ички йўлда бошқариб бораётиб, рул бошқарувини йўқотган ва каналга тушиб кетган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқлар орқали сиздирилган хабарларда қизил рангдаги Gentra автомашинасининг салонида бўлган ,«Деҳқонобод» шаҳарчасида яшовчи тенгдош беш нафар боланинг уч нафари тирик қолгани, икки нафари эса сувда оқиб кетгани айтилди. Тарқалган ва тасдиқланмаган хабарларга кўра, сувда оқиб кетган икки нафар эгизакнинг исми Ҳасанхон ва Ҳусанхон бўлган.

ИИБ ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ, Самарқандда Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: