14:34 | 13.08.24
Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 17-ёзги Паралимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир бошланишидан аввал қўй сўйилиб, Қуръон ўқилди.
Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни аввалгиларига қараганда анча фарқли бўлди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.
Маълум бўлишича, Президент Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлаши, Паралимпия ҳаракатига қаратган алоҳида эътибори туфайли барча ташкилий ва тайёргарлик жараёнлари самарали ўтган. Пара атлетчилар ёзги Паралимпия ўйинларига 65 нафар спортчи билан 113 та лицензияни қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Бу Ўзбекистон учун Паралимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича лицензиялар ва мусобақа иштирокчилари сони бўйича мутлоқ рекорд кўрсаткич экани алоҳида қайд этилган.
Спортчилар Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика, дзюдо, сузиш, пауэрлифтинг, каноэ, академик эшкак эшиш, таэквондо, ўқ отиш ва велоспорт бўйича иштирок этади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: