12:06 | 28.01.24
Уни топишда кўмаклашган фуқаролар икки млн сўм билан мукофотланиши ва шахсига оид маълумотлар сир сақланиши билдирилди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, бедарак йўқолган фуқаронинг топилишида кўмаклашган фуқаролар 2 миллион сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Термиз тумани «Нурли диёр» маҳалласида яшовчи, 2008 йил туғилган Турсунова Ойдин Жуманазаровна 2024 йил 5 январ куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
«Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102 телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади», дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 12 ёшли бола бедарак йўқолгани, уйидан чиқиб кетиб, қайтиб бормагани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: