1:01 | 07.10.23 2711

Тошкентда 12 ёшли бола бедарак йўқолди

У 6 октябр куни эрталаб уйидан чиқиб кетган ва ҳалигача қайтиб бормаган.

Тошкент шаҳрида бедарак йўқолган 12 ёшли бола қидирилмоқда. Бу ҳақда UzAlert хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Унга кўра, 2011 йилда туғилган Ахрамқулов Фозилбек исмли бола кеча, 6 октябр куни соат 12:30 ларда уйдан чиқиб кетган ва шу пайтгача қайтмаган.

Маълумот учун, боланинг эгнида сариқ кийим ва тўқ кулранг иштон, оёғида эса қора кроссовка бўлган.

Айтилишича, дастлаб бола шаҳар йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 131, 47, 62, 40, 58, 59, 144 рақамли автобуслар бекатига боргани кузатув камералари орқали аниқланган.

Бироқ ундан сўнг қаерга ҳаракатланганини кўришнинг имкони бўлмаган.

Ҳозирда боланинг аниқ қаерга кетгани номаълумлигича қолмоқда. Ички ишлар органлари маълумотларига кўра, у Янгиҳаёт тумани ҳудудида бўлиши мумкин.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 316
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 733
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1081
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 831
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 446
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 935