10:53 | 31.01.24

                       

Сурхондарёда Nexia-3 ағдарилиши оқибатида 21 ёшли аёл вафот этди

Nexia-3 ҳайдовчиси автомобилни юқори тезликда бошқариши оқибатида эҳтиётсизлик қилиб, йўлнинг четига ағдарилган.

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Nexia-3 ағдарилиши оқибатида 21 ёшли аёл вафот этди, ҳайдовчи шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати.

Ҳодиса 30 январ куни соат 16:45 ларда Термиз тумани «Гулбахор» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4P 99 автомобил йўлининг 25 километрида содир бўлган. 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 автомашинасини юқори тезликда бошқариши оқибатида эҳтиётсизлик қилиб йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилган.

Оқибатда автомашина салонида йўловчи сифатида ҳаракатланган 2003 йилда туғилган аёл олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси эса туман шифохонасига ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда Gentra ва Nexia-2 тўқнашиб, ҳар икки автомобил бутунлай ёниб кетгани хабар қилинганди. Nexia-2 автомашинасида бўлган йўловчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: