14:38 | 26.01.24

                       

Сирдарёда Gentra ва Nexia-2 тўқнашиб, ҳар икки автомобил бутунлай ёниб кетди – видео

Nexia-2 автомашинасида бўлган йўловчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Bugun.uz манбаси хабар беришича, ҳодиса 23 январ куни тахминан 23:00 да Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги А-376 автомобил йўлида содир бўлган. Gentra ва Nexia автомашиналари ўзаро тўқнашиб, иккала автомобил ҳам бутунлай ёниб кетган.

Ҳодиса оқибатида Nexia-2 автомашинасинада бўлган йўловчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Gentra ҳайдовчисига тизза соҳасида ўнг болдир суягининг очиқ синиши ташхиси қўйилиб, касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда тўхтаб турган Жигули ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Автомобилнинг электр симларидаги қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: