12:12 | 16.05.24

                       

Сурхондарёдаги даҳшатли ЙТҲда вафот этганлар Умрадан қайтаётгани маълум бўлди

Сурхондарёдаги даҳшатли ЙТҲда вафот этган 3 нафар аёл Умрадан қайтаётгани маълум бўлди. Ҳоким ўринбосари йўлларнинг инфратузилмасидаги хатоларни тузатишини айтди.

Сурхондарёда 13 май куни мудҳиш ЙТҲ содир бўлгани, оқибатда ҳеч ким тирик қолмагани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, машинанинг олд ўриндиғида ўтирган ҳайдовчи ва турмуш ўртоғи воқеа жойида вафот этган. Орқа ўриндиқдаги йўловчилар эса ўта оғир жароҳатлар билан шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Суриштирув давомида 70, 44 ва 50 ёшли уч нафар йўловчи аёл Умра сафаридан қайтаётгани аниқланган.

«Туман ҳокимлиги йўлларнинг инфратузилмасидаги хато ва камчиликларни мутахассислар билан кўриб чиқиб, уларни бартараф этиш билан шуғулланамиз. Бундан ташқари, маҳаллалар кесимида бир йил давомида энг кўп қоидабузарлик қилганларнинг рўйхатини шакллантириб, улар билан мунтазам профилактик суҳбатлар олиб борамиз. Ўйлайманки, бундан кейин ЙТҲлар сони камаяди», — дейди Шеробод тумани ҳокими ўринбосари Мақсуд Чориев.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: