11:01 | 04.07.24

                       

«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди.

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилги II мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бунда:

  • лойиҳалар киритиш 6–26 июль;
  • лойиҳаларни саралаш 26 июль–15 август;
  • тарғибот қилиш 15–22 август;
  • овоз бериш 22 август–1-сентябрь кунлари давомида ўтказилади.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 миллиард 360 миллион сўмни ташкил этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: