13:45 | 29.09.24
Татаристонда оғир автоҳалокатга учраган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Унинг онаси ўғлини олиб кетиш учун молиявий кўмак сўраб мурожаат қилган.
Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси кўмагида Татаристон Республикасиги йўл транспорт ҳодисасида оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик фуқаро ва унинг онаси Ватанга қайтарилди, деб хабар берди «Дунё».
Қайд этилишича, 1 сентябрь куни Татаристон ҳудудидан ўтувчи Азнакаево–Алметевск трассасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ушбу ҳодиса оқибатида Ўзбекистонлик Т.Ж. оғир тан жароҳати олган ва у зудлик билан Алметевск туманлараро кўптармоқли шифохонасига ётқизилган.
Беморнинг онаси ўғлини Ўзбекистонга олиб кетиш учун молиявий кўмак сўраб Бош консулхонага расман мурожаат қилган. Мазкур ариза асосида Бош консулхона ходимлари томонидан бемор Т.Ж.ни мамлакатга қайтариш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ишлари амалга оширилди.
ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳати олган Т.Ж. ва унинг онасига «Қозон–Тошкент» авиақатновига чипта олиб берилди ва улар 26 сентябрь куни ватанга қайтарилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: