12:12 | 14.06.24
Бўстонлик, Сўқоқ ва бошқа дам олиш масканига бориш учун йўналиш вақтинча ўзгартирилди. Айрим йўллар ёпилган.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Бўстонлик ва Паркент туманларига ҳордиқ чиқариш мақсадида борувчи фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, дам олиш кунларида тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда ҳаракатни тўғри ташкил этиш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши вақтинча ўзгарган.
Хусусан, Сўқоққа бориш мақсадида Тошкент шаҳридан йўлга чиқилганда транспорт воситаси Янги Ўзбекистон йўли бўйлаб ҳаракатланиб, 4Р12 автомобиль йўли орқали Янгибозор—Паркент—Қизилтоғ йўлига бурилади. Мазкур йўл бўйлаб Сўқоқ ёки Қизилтоғ каби дам олиш жойларига боришда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Фақат Сўқоқ, Санганак, Невич ва Новданак каби манзилларда ҳордиқ чиқариб бўлгач ортга қайтишда Паркент—Янгибозор йўли орқали эмас, балки Қизилтоғ—Жумабозор—Барданкўл орқали яна 4Р12 автомобиль йўлига чиқиб олишлари мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: