21:00 | 29.11.23

                       

Тошкент шаҳрида чиқинди учун тўловлар кескин оширилади

Пойтахтда чиқинди тўлови хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари нархлари белгиланди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарорига кўра, Тошкент шаҳрида чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорининг нархлари тасдиқланди.

Унга белгиланишича, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун кўрсатиладиган хизматлар — аҳоли учун (бир киши бир ойда) 7500 сўм ҚҚСсиз (амалдаги нарх 4500 сўм).

Бу миқдор бюджет ташкилотлари учун ҚҚСсиз 89 977 сўмни ташкил этади (амалдаги нархи 53 минг 986 сўм).

Қолган ташкилотлар учун тарифлар қуйидагича кўриниш олган:

Мазкур тарифлар эълон қилинган муддатдан 15 кун ўтиб амалга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 ноябр куни Халқ депутатлари Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари кенгашларининг навбатдаги сессияларида вилоятлар ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: