22:24 | 13.12.23

                       

Тошкент вилоятида тадбиркор 141,9 млн сўмлик табиий газни ўғирлади

Бошқа бир цех эгаси одам соғлиғига хатарли бўлган чипс ишлаб чиқарган.

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида якка тартибдаги тадбиркор К.К. ўз уйида фуқаро Қ.Л. билан ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида уланиб, 141,9 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Вилоятнинг Тошкент туманида эса, фуқаро У.Ж. «Б» МФЙ ҳудудидаги уйида яширин цех ташкил қилиб, ўғирлик йўли билан табиий газ тармоғига уланган. Унинг истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган чипс маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.

Ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда электр ва иссиқлик таъминотига масъул бўлган икки муҳим объектга табиий газ узатиш имкониятлари оширилгани ҳақда хабар берилганди.