12:27 | 11.12.23

                       

Ўзбекистонда электр ва иссиқлик таъминотига масъул бўлган икки муҳим объектга табиий газ узатиш имкониятлари оширилди

«Ўзтрансгаз» АЖ томонидан ҳудудлардан бирида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси қурилди.

Республика бўйлаб электр ва иссиқлик таъминоти учун масъул ташкилотларга бир маромда, йўқотишларсиз, белгиланган ҳажмда табиий газ етказиб бериш мақсадидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

«Ўзтрансгаз» АЖ

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан электр ва иссиқлик таъминоти учун масъул бўлган икки муҳим объектга табиий газ етказиб бериш имкониятлари оширилган.

«Ўзтрансгаз» АЖ

Жумладан, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманларида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси қурилди.

«Ўзтрансгаз» АЖ

Ушбу объектни табиий газ билан таъминлаш мақсадида 2023 йилда «Ширин» газ тақсимлаш станциясида диаметри 1020 миллиметр бўлган 4,7 километр узунликдаги газ қувури қурилиб, станциянинг лойиҳавий қуввати оширилган.

«Ўзтрансгаз» АЖ

Шунингдек, иссиқлик электр станцияси учун иккита газ тозалаш ускунаси, иккита газ босимини ростловчи қурилма, диаметри 400 миллиметр бўлган учта газ ўлчов мосламаси, етказиб берилаётган табиий газ сифатини янада яхшилаш мақсадида қўшимча равишда икки дона табиий газни юқори даражада тозаловчи қурилма ўрнатилган.

«Ўзтрансгаз» АЖ

Маълумот учун, 2022-2023 йилги куз-қиш мавсумида «Бинокор» газ тақсимлаш станциясидан Тошкент иссиқлик маркази тармоғига белгиланган прогнозга нисбатан кам табиий газ етказиб берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: