9:37 | 07.12.24

                       

Тошкентда 7 декабрь куни айрим кўчаларда автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент шаҳар ИИББ 7 декабрь куни «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун» шиори остида 5000 метрлик оммавий югуриш мусобақаси ўтказилишини маълум қилди. Мусобақа Олмазор туманида бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар ИИББ

Югуриш сабабли соат 10:00 дан 13:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади:

  • ТҲАЙ—Соғлом авлод кўчалари кесишувидан Соғлом авлод—Шифокорлар кўчалари кесишувигача;
  • Соғлом авлод—Шифокорлар кўчалари кесишувидан Қамарнисо—Шифокорлар кўчалари кесишувигача;
  • Қамарнисо—Шифокорлар кўчалари кесишувидан Талабалар—Қамарнисо кўчалари кесишувигача;
  • Талабалар—Қамарнисо кўчалари кесишувидан КҲАЙ—Талабалар кўчалари кесишувигача.

Ҳокимият пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қилган.