11:26 | 08.11.23 561
Тошкентда 8 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади
Аввалроқ, 6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар-жой биноларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш ишлари бошланиши айтилганди.
Кеча, 7 ноябр куни Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтда иситиш мавсумини бошлаш ҳақидаги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, иссиқлик таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари раҳбарлари томонидан Тошкент шаҳрида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун туман ҳокимликлари назорати остида 2023 йил 7 ноябрдан ижтимоий соҳа объектларини синов тариқасида иситилиши ҳамда 8 ноябрдан кўп қаватли турар-жой биноларини мунтазам иситиш бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинганди.