15:49 | 02.11.23 673
Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди
Ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар-жой бинолари босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминланади.
Тошкент шаҳар матбуот хизматининг хабар беришича, 3 ноябр 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари ва метерология хизмати маълумотларига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимяти қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш ишлари бошланади.
6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар-жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.