10:54 | 17.01.24

                       

Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши «зарарли» даражага етди

«Бодомзор» йўли ва Халқлар дўстлиги майдонида қайд этилган чанг миқдори «зарарли» даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.

2024 йил 17 январ соат 9:00 даги Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 127 мкг/м3 ни ташкил этди, SanEQvaN 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.

PM2,5 майда дисперсли заррачалар  миқдори 119 мкг/м3 ни ташкил этди, ЖССТ тавсияларидан 23,8 марта ошди (5 мкг/м3).

Углерод оксиди CO (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 2,7 мг/м3 ни ташкил этди, SanEQvaN 0293-11 (5 мг / м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.

Кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида 9:00-10:00 оралиғида ҳавонинг майда чанг зарралари (PM 2,5) билан ифлосланиши қуйидагича:

  • Юнусобод тумани «Бодомзор» йўлида –99 мкг/м3;
  • Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –118 мкг/м3.

Ушбу ҳудудларда ҳаводаги чанг миқдори AQI – PM 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг «зарарли» даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Экология вазирлиги Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича маълумот берганди. Вазирлик ифлосланишга бетартиб қурилиш ишлари, яшил ҳудудлар камайиши, автотранспорт воситалари сони ортиши, тирбандлик, мазут ёқилғиларидан фойдаланишнинг кўпайиши ва бошқа табиий омиллар сабаб бўлаётганини билдирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: