10:31 | 21.12.22
Пойтахт ИИББ ҳолатга муносабат билдирди
Тошкент шаҳар ИИББ ички ишлар органлари ходимлари вояга етмаган шахсга қўпол муносабатда бўлгани тасвирланган видеога муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс билан ИИО ходими ўртасидаги оғзаки можаро акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Қайд этилишича, 18 декабрь куни соат 14:30 ларда вояга етмаган 15 ёшли Ю.С. «102» рақамига қўнғироқ қилиб, Бектемир туманидаги савдо мажмуаларидан бирида қандолат маҳсулотлари ходимлари билан ўзаро жанжаллашгани юзасидан хабар берган. Мазкур хабар юзасидан етиб келган туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари вояга етмаган Ю.С.га нисбатан қўполлик қилган.
«Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти фуқароларга нисбатан ходимлар томонидан қўпол муомалада бўлиш ҳолатларини қоралайди. Видеодаги ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларига нисбатан хизмат текширув тайинланди, қисқа муддат ичида хизмат текшируви якунланиб, айбдор ходимларга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъминланади», — дейилади хабарда.
Бундан олдин Фарғонада эркак ИИБ ходимига тан жароҳати етказгани, Тошкентда фуқаролар ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтаргани, Сурхондарёда бир гуруҳ йигитлар 2 нафар ИИБ ходимини ургани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: