14:48 | 05.07.24
Тошкентда 150 млн имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Паркент туманида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро Б.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банки филиалида ишловчи танишлари ёрдамида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: