12:30 | 30.09.24
Тошкентда банк картаси билан боғлиқ фирибгарлик содир этилди. Фуқаро ўзини банк ходими деб таништириб, аёлнинг картаси бошқарувини ўзига олган ва унинг балансидаги пулларни ўзлаштирган.
Тошкентда бировнинг картасидаги пулларни фирибгарлик билан ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти яшовчи 38 ёшли (аёл) М.Ғ. ИИОга мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра 15 млн. cўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи У.Р. исмли шахс содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган У.Р., жабрланувчи (аёл) М.Ғ.га қўнғироқ қилган ва ўзини “Банк хавфсизлик хизмати ходими” сифатида таништириб, “СМС” хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, унинг ҳисобида бўлган 15 млн. сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан У.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: