14:00 | 08.01.24
Унга нисбатан талончилик моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
Paynet шохобчасида пластик картага пул тушириб, нақд пулни бермасдан қочиб кетган шахс ушланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Ҳодиса шу йилнинг 3 январ куни содир бўлган. 1993 йилда туғилган Хусанов Камрон Олмазор туманидаги Paynet шохобчасига кириб, пластик картасига 682 минг сўм миқдоридаги пулни ўтказишни сўраган. Айтилган пул миқдори пластик картасига туширилгандан сўнг, у нақд пулни тўламасдан шохобчадан қочиб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Шунингдек бошқарма ушбу шахсдан жабр кўрган ёки унинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга фуқароларда мурожаат қилишларини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда терговдан қочиб яширинган 4 кишига қидирув эълон қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: