14:21 | 24.12.23
Улар жуда кўп миқдорда товламачилик қилганликда гумонланмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича терговдан қочиб яширинган шахсларни маълум қилди.
Унга кўра, Мамажонов Дониёр Дилмуроджон ўғли, Мухамедов Абдулла Абдурахманович, Солиев Жамшид Абдулазизович ҳамда Исамитдинов Хусан Хашимовичга тергов бошқармаси томонидан қидирув эълон қилиниб, сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
«Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки улардан жабр кўрган бўлсангиз ёхуд ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича хабар топсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қидирувдаги шахсни топганга 40 млн сўм мукофот эълон қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: