17:02 | 30.09.24

                       

Тошкентда «Porsche» маркази очилади

Тошкентда 2025 йилнинг иккинчи ярмида «Porsche» маркази очилади. Мижозлар марказдан автомобилларни индивидуал танлаш бўйича профессионал консультация олишлари, «Porsche» эҳтиёт қисмлари ва аксессуарларини харид қилишлари мумкин бўлади.

Тошкентда 2025 йилнинг иккинчи ярмида «Porsche» маркази очилади.

Янги «Porsche Center»нинг тамал тошини қўйиш маросими 2024 йил 26 сентябрда бўлиб ўтди. Маросимда «Porsche Uzbekistan» бош директори Виктор Аманква ва «Destination Porsche»Марказий ва Шарқий Европа минтақаси бўйича бош директори Ирина Каук қатнашди.

Иккала раҳбар ҳам Ўзбекистонга «Porsche» бренди кириб келишидан ва бу воқеа бозор учун катта имкониятлар очишидан фахрланишларини билдирдилар.

Марказ шоурум билан бирга 3800 квадрат метр майдонни эгаллайди. У Ўзбекистонда «Porsche» автомобилларининг расмий сотилишини ва сотувдан кейинги хизматларнинг тўлиқ спектрини таъминлайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: