9:11 | 30.06.24

                       

Тошкентда табиатга 30 млн зарар етказилгани аниқланди

Тошкентда табиатга 30 млн зарар етказилгани аниқланди. Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан аҳолигини огоҳлантирди.

Тошкентда МЧЖга тегишли ғалладан бўшаган ерда сомон поя қолдиқлари ёниб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳамда Қуйи Чирчиқ тумани бўлими инспекторлари билан биргаликда назорат тадбири ўтказилди.

Тадбир мобайнида туманнинг «Мингчинор» МФЙ, «Tct Agro Cluster» МЧЖга қарашли ғалладан бўшаган 22,0 га ер майдонидаги сомон поя қолдиқларини ёниб кетиши ҳолати аниқланган. Оқибатда, табиатга 30.397.804 сўм зарар етказилган. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда қонуний қарор чиқариш мақсадида суд органига юбориляпти.

«Ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон поя қолдиқларини ёқиб табиатга зарар етказманг, акс ҳолда қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини унутманг», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: