8:11 | 02.07.24
Гулистонда ЭТК бошлиғи пора билан ушланди. У МЧЖ назоратчисидан 90 млн олган.
Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг 90 млн сўмини қўлган киритган ЭТК бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Гулистон шаҳар ЭТК бошлиғи Д.Н. шаҳар ЭТК муҳандиси вазифасида ишлаган даврида “Г.С.К.” МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига МЧЖ назоратчиси А.Г.дан 90 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пуллар ҳисобидан 3 млн сўмни фуқаро У.М. орқали қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: