8:51 | 04.07.24

                       

Бухорода вояга етмаган фарзандларининг тўйини қилганлар жаримага тортилди

Бухорода 16 ва 17 ёшли фарзандларининг тўйини қилган ота-оналар жаримага тортилди.

Бухорода 16 ва 17 ёшли ўсмирларнинг тўйи бўлган эди. Болалар омбудсмани матбуот хизмати уларнинг ота-оналари жаримага тортилгани ҳақида хаба берди.

Маълум қилинишича, оила қуришга аҳд қилган йигит 2008 йилда туғилган бўлиб 16 ёшда, қиз эса 2007 йилда туғилган ва 17 ёшда. Қиз томонидан тўй маросимлари бошланиши билан маҳалла мутахассислари бунга қаршилик кўрсатишган.

Куёв Шофиркон туманида, қиз эса Қоракўл туманида яшаб, вояга етган. Уларнинг яшаш ҳудудлари ўртасидаги масофа узоқ бўлишига қарамасдан, тақдирлари туташ бўлганлиги ҳаммага қизиқ. Маълумотларга кўра, қизнинг ота-онаси ажрашган. Ҳозирги кунда қизнинг онаси Россияда бўлиб, қиз бувисининг тарбиясида бўлган. Йигитнинг ота-онаси пойтахтда тадбиркорлик билан шуғулланади.

3 июль куни вояга етмаган А.А. нинг отаси Н.С. ҳамда вояга етмаган Н.Р. нинг онаси Қ.Н. лар никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш (уйлантирганлик) учун Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-3 моддаси 2-қисми (Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) билан маъмурий жавобгар бўлиб, тегишли жаримага тортилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: