23:48 | 18.12.23
Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Улар орасида ака-укалар ҳам бор.
Тошкент шаҳрида олиб борилаётган «Долзарб қирқ кунлик» профилактик тадбирларида бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланиб, олти нафар киши ушланди. Жумладан:
1) Отабек Исламов 1988 й.т ( Жиноят кодексининг 165-моддаси — товламачилик, 168-моддаси — фирибгарлик);
2)Азамат Салимбеков 1988 й.т. ( ЖК 165-модда 3-қисми — жуда кўп миқдорда товламачилик);
3) Шухрат Миноваров 1988 й.т. ( ЖК 165-модда 2-қисми — бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик, 168-модда —фирибгарлик);
4) Шовкат Миноваров 1992 й.т ( ЖК 165-модда 2-қисми — бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);
5) Марат Уразов 1977 й.т. ( ЖК 168-моддаси 3-қисми — кўп миқдорда фирибгарлик);
6) Абдуқодир Исахунов 1992 й.т. ( ЖК 277-моддаси 3-қисми — безорилик, 168-моддаси — фирибгарлик).
Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Шаҳар ИИББ фуқаролар агар ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсалар, уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсалар, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёҳуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишларини сўраган ва мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинганди. Кейин эса унинг қўлга олингани бўйича маълумот берилди. Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди. Шунингдек, «Салимбойвачча» ҳам қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди. Бундан ташқари, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида «тозалаш» ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Тошкентдаги «тозалаш» операцияларида яна 10 киши қўлга олинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: