20:58 | 06.12.23

                       

Тошкентда яна олти киши ушланди — фото

Гиёҳванд воситалари билан шуғулланган ҳамда оғир тан жароҳати етказганликда гумон қилинганларнинг уч нафари қамалди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан «Долзарб қирқ кунлик» доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди. Жумладан, ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

1) Ахрор Абдуллаев 1991 й.т. (ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш);

2)  Саидахмадхон Махмудходжаев 1984 й.т. (ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);

3) Суннатилла Холмуродов 1993 й.т. (ЖКнинг 104-моддаси, оғир тан жароҳати етказиш).

Шунингдек, жиноят иши доирасида уч киши гумон қилинувчи сифатида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

4)  Аббосхон Ходжаев 1982 й.т.  (ЖКнинг 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

5)  Азлархон Мухамеджанов 1987 й.т.  (ЖКнинг 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

6) Умид Рустамов 1984 й.т. (ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш)

Шаҳар ИИББ фуқаролар агар ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсалар, уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсалар, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишларини сўраган ва мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланишини таъкидлаган.

Аввалроқ, Самарқандда 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинганди. Кейин эса унинг қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди. Фарғонадаги махсус тадбирларда эса 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди. Шунингдек, «Салимбойвачча» ҳам қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди.  Сўнг эса «Салимбойвачча»нинг ушлангани расман тасдиқланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: