9:45 | 04.07.24

                       

Тошкентдаги оммавий жанжалда эркак машинасини одамлар устига ҳайдади

Тошкентдаги оммавий жанжалда эркак машинасини одамлар устига ҳайдади. ИИБ тергов бошлади (видео).

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги жанжалда фуқаро автомобилини одамлар устига ҳайдагани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати воқеа тафсилотларини тақдим этди.

Маълум қилинишича, воқеа 3 июль куни тахминан соат 23:00 ларда Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида содир бўлган. Ўзаро таниш бўлган бир нечта фуқаро —  К.Ф., Б.А., Т.Ж., Ф.Р., I.У. оғзаки келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетган.

Жанжал натижасида уч нафар фуқаро тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли. Вафот этган ёки оғир жароҳат олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: