10:15 | 05.12.23
Ўзбекистонда жиноий гуруҳларни қўлга олиш бўйича ўтказилаётган йирик рейдлар давом этмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар қилишича, Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Ушбу жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланган. Улар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Жумладан:
1) 1983 й.т. Мирхожаев Мирсолих (165-модда 2-қисми, кўп миқдорда товламачилик, 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
2) 1995 й.т. Шомуродов Лазиз (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
3) 1980 й.т. Самиев Шерзод (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
4) 1991 й.т. Акрамов Акрамжон (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
5) 1996 й.т. Алиев Азизжон (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
6) 1995 й.т. Бобоназаров Равшан (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
7) 1995 й.т. Муминов Беҳруз (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
8) 1986 й.т. Юлдашев Анвар (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
9) 1988 й.т. Умирзоков Дилшод (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
10) 1994 й.т. Усманов Сирожиддин (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).
Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Шаҳар ИИББ агарда фуқаролар ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсалар ёки гумон қилинувчиларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсалар Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишларини сўраб, мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинганди. Кейин эса унинг қўлга олингани бўйича маълумот берилди. Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинганди. Шунингдек, «Салимбойвачча» қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди. Бундан ташқари, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги «тозалаш» ишлари бошлангани ҳақда хабар берилганди.