9:41 | 25.06.24

                       

Тошкентнинг иккита туманига газ етказиб бериш тўхтатилади

Тошкентнинг иккита туманига газ етказиб бериш тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари туфайли Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 25 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ахборот хизмати хабар берди.

Бектемир тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача): «Олтинтопган» МФЙ Баркамол кўчаси:

  • Аҳоли истеъмолчилари сони: 240 та;
  • Улгуржи истеъмолчилар сони: 12 та.

Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): Нурли замин, Лолазор, Истиқлол ва Иқбол кўчалари:

  • Аҳоли истеъмолчилари сони: 45 та хонадон;
  • Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: